ДУНЁ

Британия ёшларга касалланиш эҳтимоли билан ишлашга рухсат беришни кўзламоқда. Қариялар эса уйда қолиши лозим

  Британия ҳукумати аҳолининг  касаллик юқтириш эҳтимолини камайтириш  ҳолатларини тартибга солиш борасида уларни ҳар хил гуруҳларга бўлиб, “тоифалаш” режасини мўлжалламоқда. Бунда ёшлар ва соғломлар ишга қайтиши, кекса ва касалмандлар иҳоталаш чорасида қолиши керак бўлади. Турлича баҳоларга кўра, коронавирус 1,5 миллион британияликка таҳдид солади. Айнан уларга ўзини яккалашда давом этиш, ҳатто оила аъзоларидан ҳам йироқроқда бўлиш уқтирилади.Худди шундай чекловлар катта ёшдаги ва бошқа омилларга кўра касаллик хавф соладиган кишиларга қўлланади, деб хабар беради The Times.

   Ёш авлод эса иқтисодиётни қайта оёққа турғизишда иштирок этиши, жамоавий иммунитет даражасини шакллантириши лозим бўлади, зотан вакцина топилгунча бу қолган қатламни ҳимоялаш воситасини ҳам ўтайди. Илмий маслаҳатчилар ва Англия жамоат соғлигини сақлаш Хизмати ҳукуматга ўзини иҳоталаш чорасини қандай енгиллатиш бўйича ўз тавсияларини тақдим этган. Бироқ вазирлар келгуси ойнинг бошигача қайси янги чораларга қарор билдириши даргумон. Илк ташланадиган қадамлардан бири, мактаб ва боғчалар фаолиятини тиклаш бўлиши мумкин, айниқса, касаллик кўп урчимаган ҳудудлар айни масалада бирламчи кўрилади. Мақолада қайд этилишича, Дания Европада биринчи бўлиб, мактабларни қайта очган. Вазирлар фикрича, мазкур чора ота-оналарнинг ишга қайтишига ёрдам беради. Мавжуд режага мувофиқ, келгуси ойда пандемия қамрамаган аҳоли ҳудудларида мактаблар очилиши мумкин, бу ташаббус Лондон ва Бирмингем шаҳарларини четлаб ўтади.  Шунингдек, қурилишга оид ишларнинг қайта йўлга қўйилиши ҳаво орқали вирус юқмаслиги омилини ҳисобга олган ҳолда илгари сурилмоқда. Бу билан бир қаторда илмий маслаҳатчилар ҳукуматга вакцина йўқлиги даврида ижтимоий масофалашиш шакллари,жумладан, уйдан туриб ишлаш шароити ва касаллик аломати борлар ўзини яккалаш чораси  қўлланишда давом этиши  зарур.  Тоифалаш ташаббуси ҳукуматнинг олиб борган илк ҳаракатларига асосланиб ишлаб чиқилган, у кекса ёшдагиларни иҳоталашни ва қолган аҳоли ўртасида  касаллик оқимини бошқаришда деб назарда тутилган, бироқ кейин бу режадан воз кечилган, сабаби Миллий соғлиқни сақлаш хизмати бу кўламдаги ишни уддалашга қодир эмас. Ҳукуматга маслаҳат бераётган олимлар чоралар тез кунларда бекор қилиниши ҳақида сўзлаш ҳали эрта эканлигини таъкидлашади, зеро фойдали натижаларга олиб келинадиган шакл ноаниқликлар ичида қолган, дея якунланади The Times мақоласи.