ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Мактаб ўқувчисининг копток зарбидан вафот этиши бўйича жиноят иши очилди

Аввалроқ, Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Шундан сўнг, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам буни тасдиқлаб, жисмоний тарбия дарси чоғида 2011 йил 23 мартда туғилган М.С. нинг кўкрак қафасига копток тегиши оқибатида ҳушини йўқотгани, шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлаган эди. 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

«Бу бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман прокуратураси томонидан 19 февраль куни ЖКнинг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади бу ҳақдаги хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan