ЎЗБЕКИСТОН

Сектор раҳбарлари минг нафар ёшлар билан учрашув ўтказди

Сурхондарё вилояти сектор раҳбарлари Денов туманида бўлиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мурожаат ва таклифларини тинглаб ҳал этиш, иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида минг нафар ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда вилоят 2-сектор раҳбари томонидан ёшларга ўзларининг имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш учун яратилаётган шарт-шароитлардан самарали фойдаланиш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, илм олиш, тил ва ҳунар ўрганиш, ижтимоий фойдали меҳнат билангина фаровон ҳаётни таъминлаш мумкинлиги тўғрисида таъкидланди.

Шунингдек, йирик иш берувчи корхоналар масъуллари томонидан ёшларга мавжуд бўш иш ўринлари таклиф этилиб, ишлаш истагини билдирган 400 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилда ваиуларни ишга жойлаштириш учун расмийлаштириш ишлари бошланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan