ЎЗБЕКИСТОН

Қор, шамол, йўлларда яхмалак: Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 16 декабрь, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, кечаси қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 10-12 даража совуқ, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда қор ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража, баъзи жойларда 5-10 даража совуққача пасаяди кундузи 3 даража совуқ-2 илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Йўлларда яхмалак кузатилади Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan