ЎЗБЕКИСТОН

Қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинди

Божхона органлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан Тожикистон Республикасига ўтиш учун Ўзбекистон Республикасига кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири божхона постида мавжуд бўлган темир йўл вагонларини сканер қилишга мўлжалланган инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилганда, рентген тасвирларида вагон ичида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар борлиги маълум бўлди.

Натижада, ушбу вагон божхона кўригидан ўтказилганда “Чангютгич”, “Кир ювиш машинаси” ва “Қуруқ сут” каби товарлар орасида ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 10 млрд. 50 млн. сўмлик 402.000 қути “Esse Change” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan