ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Бахти Ташкентский”га яна бир айблов қўйилди

Жиноят оламида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга янги айблов қўйилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтган йил охирида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида ўтказилган  “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида қўлга олинган Бахтиёр Қудратуллаевга  яна бир айблов қўйилган. 

Манбага кўра, унга нисбатан Жиноят кодексининг 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш) бўйича айблов эълон қилинган. Қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси эса ўзгаришсиз қолдирилган.

Агар Бахтиёр Қудратуллаевга қўйилган қўшимча айблов ўз исботини топса, у 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan