ЎЗБЕКИСТОН

Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Жиззах вилоятида ва кечга томон Сирдарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ – 2° илиқ бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan