STATISTIKA

Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

✅ Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,8 кишига ортган (2023 йил 1 январь ҳолатига 1 кв км га 80,2 киши).

✅ 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36,8 млн кишини ташкил этмоқда.

🏘 Шаҳар жойларда – 18 768,5 минг киши

🏡 Қишлоқ жойларда – 18 031,3 минг киши

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan