ЖАМИЯТ

Денов тумани “Намуна” маҳалласидаги намунасиз истеъмолчиларга чора кўрилди

Электр энергияси ва табиий газдан мақсадли фойдлаланиш ва тўлов интизомига риоя қилинишини таъминлаш Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаларидан биридир.

Жойларда тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилишига қарамасдан истеъмолчилар орасида ҳамон ҳуқуқбузарлик ҳолатлари учраб турибди. Куни кеча Мажбурий ижро бюросининг Денов туман бўлими томонидан электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ундирилиши юзасидан турар ва нотурар жойларни инвентаризациядан ўтказиш ишлари олиб борилиши натижасида 1 кунда 5 нафар жисмоний ва 2 нафар юридик шахсларларнинг энергия ресурсларидан ўз бошимчалик билан ноқонуний фойдалиб келаётганлиги аниқланиб, таъминотчи корхоналарга 12 миллион сўмга яқин зарар етказилган.

Хусусан, туманнинг “Намуна” маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида ўрнатилган табиий газни ҳисоблаш приборидан ташқари тармоққа уланиб, таъминотчи корхонага бир миллион сўмга яқин зарар келтирган. Худди шунингдек, тумандаги савдо дўконларидан бирида электр энергиясидан ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, фойдаланиб келаётганлиги келганлиги  аниқланган.  Мазкур ҳуқуқбузарликлар учун Бюронинг туман бўлими томонидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, истеъмолчилар тармоқдан ажратилган.

Аҳоли орасида истеъмол маданиятини юксалтириш ва тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш борасида Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан тарғибот тадбирлари давом этмоқда.