ИЛМ-ФАН

Нега Ядро физикаси институти жаҳон тиббиёти учун бу қадар муҳим?

Бунинг ҳаммаси жуда оддий, чунки айнан шу ерда дунё бўйича Йод-125 изотопларининг 50%дан ортиғи ишлаб чиқарилади.

Таъкидлаш жоизки, Йод-125 – тиббиётда саратон хасталикларини брахитерапия услуби бўйича даволаш учун қўлланиладиган сунъий радиоактив йод изотопидир.

Митти ҳажмдаги кўплаб герметик капсула (микроманба)лар йод-125 билан жарроҳлик йўли орқали ўсимта соҳасига жойлаштирилади ҳамда йод-125 ионли нурлантирилади. Ушбу усул соғлом тўқимага даҳл қилмаган ҳолда шикастланган ҳужайраларни ўлдиради.

ЯФИ нафақат ҳар хил касалликларга ташҳис қўйиш имконини берувчи изотопларни (60 дан ортиқ номи) бутун республикага етказиб беришни таъминлайди, балки уни МДҲ давлатлари, Европа ва АҚШга ҳам экспорт қилади. Демакки, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган йод-125 дунёда энг сифатли маҳсулотлардан бири, деб бемалол таъкидлаш мумкин!

Интернетдан олинди