ЎЗБЕКИСТОН

Термиз туманида қидирувда бўлган “Jetour” топилди

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иштирокида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан қарздорликларни ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаган қарздор жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини аниқлаш ва қарздорликларни ундириш борасида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, рейд тадбирлари давомида 16 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли қидирувга берилган “Lacetti” русумли автомашина Бюронинг Термиз туман бўлими томонидан хатловга олинди.

Худди шунингдек, Термиз шаҳрида белгиланган тезлик меъёрларидан юқори ҳаракатланиб, махсус фото ва видео мосламалари орқали 8 маротаба қоидабузарлик содир этганлиги аниқланган ҳуқуқбузарнинг “Lacetti” русумли автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Шундан сўнг, ҳуқуқбузар томонидан барча қарздорлик тўлиқ тўлаб берилди.

Яна бир мисол, Бюронинг Термиз туман бўлими томонидан қидирувга берилган “Jetour” русумли автомашина тадбир давомида топилиб, 5 миллион 740 минг сўм жарималари ундирилди.

Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарималарни ўз вақтида тўлашни унутманг.

Бу каби рейд тадбирлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.

Улуғбек Хайдаров, Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan