ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда солиқ идоралари мансабдорларига “ов бошланди”

Тошкентда яширин тадбиркорлик субъектларининг ноқонуний фаолиятларига ёрдам берган солиқ идоралари мансабдор шахслари ҳибсга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.

Унга кўра, Солиқ қўмитасининг Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бошқармасининг ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ҳамда қўмитанинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари қўлга олинган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шўъбаси бошлиғи ҳам ушланган.

Маълумотларга кўра, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва ушбу шахслар гумонланувчи тариқасида ҳибсхонага жойлаштирилган. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan