СПОРТ

Ўзбекистонлик шахматчи қиз Осиё чемпиони бўлди

Кеча, 17 декабрь куни БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бошланди. 

Мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Умида Омонова блиц йўналишида Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди. Шунингдек, Даврон Шарипов 2-ўринни, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳусниддиновалар 3-ўринни қўлга киритди.

Таъкидлаш жоиз, Умида Омонова Хитойнинг Ханнчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларида кумуш медалга эга чиққанди. 

Маълумот учун, мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan