ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Энди навбат Андижонга. Вилоятда “тозалаш” бошланди

Андижонда тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 20 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Андижон вилояти ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, 9 та ҳолатда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддалари, 5 та ҳолатда 16 330 дона психотроп дори воситаларини сақлаш ва ўтказиш, 7 дона ноқонуний қурол, 84 минг донадан ортиқ турли хил пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритилиши ҳолатларига чек қўйилган.

Шунингдек, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 20 нафар шахслар ушланиб, қонун устуворлиги таъминланди.

“Бундан ташқари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида махсус тезкор тадбирлар ўтказилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланмоқда”, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan