ЎЗБЕКИСТОН

“МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ 31 ЁШДА”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги №Ф-72-сонли Фармойиши ва ушбу Фармойиш иловаси билан тасдиқланган Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Термиз туманлараро маъмурий судида жорий йилнинг 28 ноябрь куни Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили мавзусида Сурхондарё вилоят Юридик техникуми талабалари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.


Ушбу давра суҳбатида туманлараро маъмурий суди раиси Анвар Абдулакимов томонидан талабаларга Бош қомусимиз бўлган Конституциямизнинг яратилиш тарихи, ўтган давр мобайнида унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида кенг тушунчалар берилди.


Шундан сўнг давра суҳбати давомида туманлараро суди судьяси Акром Мухиддинов тадбир иштирокичларига 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун- моҳиятига алоҳида тўхталиб, кенг тушунтиришлар бериб ўтди.


Шунингдек, талабаларга Конституцияга киритилган янги нормалар, хусусан, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бобидаги янгиликлар, “Ҳабеас корпус” институти ҳамда “Миранда” қоидаларининг конституция нормаларида ўз аксини топганлиги тушунтириб берилганлиги, ҳозирда судлар томонидан қабул қилинаётган қарорларда Конституция нормалари тўғридан-тўғри қўлланилаётганлиги мисоллар билан тушунтирилди.


Бундан ташқари, давра суҳбатида иштирокчиларга Маъмурий судларнинг вазифалари, суд томонидан ҳал этиладиган масалалар, судга ариза (шикоят) бериш, уни иш юритишга қабул қилиш, низоларни кўриш тартиби ва муддатлари юзасидан ҳам ўқувчиларнинг билимларини янада ошириш борасида маълумотлар берилди.


Давра суҳбати якунида талабаларнинг кун тартибидаги мавзу юзасидан ҳамда ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ соҳасига доир берган саволларига судьялар томонидан жавоблар берилди.
Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан бу борадаги тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

АНВАР АБДУЛАКИМОВ,
Термиз туманлараро маъмурий суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan