ЖАМИЯТ

Ер ва мулк дахлсизлиги давлат назоратида

Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаслик ҳолатларини аниқлаш, ердан мақсадли фойдаланилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, айниқса, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ҳамда самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, фуқаролар томонидан ердан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасининг Сариосиё туман бўлими инспекторлари томонидан 2023-йилнинг 10-ойи давомида Ер қонун бузилиш ва уларнинг бартараф қилиниши бўйича ўтказилган тадбирлар давомида 76 та ҳолатда 350,80 гектар ер майдонидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланган.

Шундан,

  • 26 та ҳолатда 348.01 гектар қишлоқ хўжалиги ерларида
  • 15 та ҳолатда 0.47 гектар аҳоли пункти ерларида
  • 1 та ҳолатда 0.02 гектар сув фонди ер тоифаларида амалга оширилган.
  • 34 та ҳолатда 2.30 гектар захира ерлар.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга кадастр бўлими томонидан 76 та ёзма кўрсатмалар юборилди ҳамда ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонунбузилишининг 51 таси яъни 6.68 гектарида бартараф этилишига эришилган.

Бундан ташқари, ФИБ судига 4та даъво аризалари киритилиб,
ҳозирда суд жараёнлари давом этмоқда.

ЕР ЭГАСИЗ ЭМАС, УНИ СЎРОВЧИЛАР БОР

Сариосиё тумани, Сарижар маҳалласининг ички йўл муҳофаза ҳудудидан фуқаро З.В.В томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкасига нисбатан ҳуқуқий хужжатлар мавжуд бўлмасада, ноқонуний равишда енгил типдаги кўчма савдо биноси ўрнатиб олганлиги ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан, Сариосиё туман бўлими инспекторлари томонидан фуқаро З.В.Вга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси, 2-қисми билан «Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш» Жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 (йигирма беш) баровари, мансабдор шахсларга эса 50 (эллик) бароваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилганлиги сабабли фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунга кўра, фуқаро З.В.В томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатиб олган енгил типдаги кўчма савдо биноларини 15 (ўн беш) кун муддатда ихтиёрий бартараф этган тақдирда жавобгарликдан озод бўлиши тушунтирилганда фуқаро ўз ҳоҳиши билан енгил типдаги кўчма савдо биноларини бартараф қилиб ер майдони ўз ҳолатига қайтарилиши таъминланди.

Шу ўринда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан ер ва сув ресурсларидан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланиш, уни асраб авайлаш, келажак авлод учун бус-бутун сақлаш, ер қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймасликларини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Зеро, қонунга кўра ер қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган жисмоний ва юридик шахслар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши қатъий белгилаб қўйилган.

Ихтиёр Холиқов, Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё туман бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan