ХАБАРЛАР

Энди чақалоқлар учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани онлайн олиш мумкин

Уйдан чиқмаган ҳолда онлайн портал орқали ариза берилади ва уйгача етказиб берилади.

Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани my.gov.uz портали орқали ҳам уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.Бунинг учун, my.gov.uz порталига кирилади ва қидирув бўлимидан “туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш” сўзлари билан қидирилади.

Янги ойнадан хизматдан фойдаланиш тугмасини босиш орқали ариза берилади.Гувоҳномага ариза берилгач 1 иш кунида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани тақдим этилади.

Хизматдан портал орқали фойдаланилса, 44 минг 550 сўм (0.135 БҲМ). Шунингдек, уйгача етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд. Бу учун тўлов эса 25 минг сўмни ташкил қилади.

Маълумот учун, ушбу давлат хизматидан ота-она энди дунёга келган гўдаклари учун илк бор гувоҳнома олишда фойдаланишлари мумкин.

Бошқа ҳолатлар учун my.gov.uz’ да туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олишга ариза бериш хизмати мавжуд.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan