ЎЗБЕКИСТОН

ЧЕГАРАЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА

Афғонистон, Сурия, Россия, Украина ва шу каби давлатлар номи тилга олиниши билан уруш майдони, жанг манзаралари, шовқин-сурон, чанг-тўзон, қочқинлар, қурбонлар, энг ачинарлиси, тинч ва бегуноҳ аҳолининг аччиқ кўзёши ва аламли фарёди кўз олдимизга келади.

Улар бугун тунда тинч уйқуга кетиш ва эрта тонгда соғ-саломат уйғониш, эртанги кунни ҳам беҳавотир ўтказишни, очлик ва ташналикни ҳис қилмасликни ўйлашади.

Атрофингизга қаранг. Сиз қандай тинч, гўзал, барча шароит ва имкониятлар мавжуд бўлган ажойиб диёрда яшаяпсиз. Таълим олиш учун турли хил таълим муассасалари, ишлаш учун ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ижод қилиш учун ижодкорлар боғи, дам олиш учун масканлар, даволаниш учун шифохона ва сиҳатгоҳлар, спорт билан шуғулланиш учун спорт мажмуалари, банк, боғча, сайилгоҳлар ва ҳоказолар хизматингизга шай.

Узоқ йилларга мўлжалланган стратегик мақсадлар қилиш, тўй ва маросимлар, байрам ва тантаналарни нишонлаш, сайиллар, мусобақалар, хуллас, инсон яшаши давомида зарур бўладиган барча нарсаларни, албатта, бизнинг юртимизда амалга ошириш мумкин.

Чунки юртимиз тинч. Бу тинчликни таъминлаб турган кишилар талайгина. Шулардан бири президентимиз Ш.М.Мирзиёевдир. У кишининг доно сиёсати, ақлли қарорлари сабаб юртимизда тинчлик ҳукмрон.

Ундан кейин эса чегарамиз посбонларининг ҳушёрлиги, ўз касби ва юртига содиқлиги ва ватанпарварлигидир. Улар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва унинг таркибидаги Қуруқликдаги қўшинлар, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари, Ҳарбий ҳаво кучлари, Махсус қўшинлар, Чегара ва ички қўшинлар, Миллий хавфсизлик, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги тизимидаги қисм ва бўлинмалар, Ички ишлар вазирлигининг Қоровул қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати ҳарбийлаштирилган қисмлари, чегара қўшинлари таркибидаги ҳар битта ватанпарвар, юрагида Ватан ишқи жо бўлган, қалбида мардлик ва шижоат туйғуси уфуриб турган азамат ва алпқомат йигитларимиз ҳамда Тўмарис ва Барчинойдек мардликда йигитлардан қолишмайдиган гўзал ва иродали, садоқатли аёл-қизларимиз кечани кеча, кундузни кундуз демай Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаш, уни ёмон кўзлардан асраш, сиз-у бизнинг тинч-тотув, беташвиш, ҳаловат билан яшашимиз учун ўз жонларини тикишган.

Улар ўз шахсий манфаатидан кўра, она юрт манфаатини устун қўйиб, юрт учун астойдил хизмат қилишмоқда. Уларнинг машаққатли меҳнати, жонкуярлиги ва ватанпарварлиги сабаб биз шундай тинч, озод ва обод, ҳавас қилса арзийдиган заминда яшаяпмиз.

Бир сўз билан айтганда, Ватанимиз сарҳадлари ишончли қўлларда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan