ЎЗБЕКИСТОН

«Матбуот уйи» атрофида медиашаҳарча ташкил этилади

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги «Матбуот уйи» бино ва иншоотлари ҳамда уларга туташ ҳудудда замонавий медиа шаҳарча ташкил этилади. Бу ҳақида Очиқ маълумотлар реестрида эълон қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг айни шу ишларни бажариш учун қурилиш-пудрат ташкилотини аниқлаш бўйича ўтказган тендери якунланди. Тендер якунларига кўра, 98,8 млрд сўмни таклиф билан «Yangi zamon bino» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Очиқ маълумотлар реестрига кўра, мазкур қурилиш фирмаси раҳбари Дилшод Шукуров ва фирма устав капитали 566 млрд сўмни ташкил қилади. Мазкур капиталнинг 50 фоизи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга, қолган 50 фоизи эса «UNIQUE TRADE Business» МЧЖга тегишли.

«UNIQUE TRADE Business» МЧЖ акцияларининг эса 99 фоизи GOLDEN House Development МЧЖга тегишли.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Yangi zamon bino» МЧЖси эса жорий йилнинг 2 ва 22 августларида «Кўприкқурилиш» УК ўтказган умумий суммаси 16,5 млрд сўм бўлган лойиҳаларни ҳам ютиб олган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan