ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Самарқанд шаҳрида газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган кўп қаватли уйлар аниқланди

Улар газ тармоғига 9 миллиард, электр энергия тизимига 64 миллион сўмдан зиёд зарар етказган.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспексия” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида Самарқанд шаҳридаги 136-144-сонли кўп қаватли уйлар (9 та) табиий газ тармоғига “Биллинг” дастуридан рўйхатдан ўтмаган ҳолда уланиб олиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу кўп қаватли уйлар “A.Б.” МCҲЖ томонидан қурилган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга қарийб 9 млрд 535 млн сўм (25 млн 90 минг 836 метр куб) зарар етказилгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, мазкур ҳудуддаги 142-143-сонли кўп қаватли уйлар электр энергиясидан фойдаланиш учун шартнома тузмасдан, “ПК-учёт” базасида рўйхатдан ўтмаган ҳолда ноқонуний фойдаланиб, тизимга 64 млн 800 минг сўм зарар етказгани аниқланган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan