ХАБАРЛАР

Россиянинг ғалабаси Си каби диктаторларга сигнал бўлади – Бербок

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Хитой раҳбари Цзиньпинни «диктатор» деб атади. Бу ҳақда у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Ундан Украина инқирозининг натижаси ҳақида сўралганида, Бербок Ғарб давлатлари Киев ҳукуматини қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашини айтган. 

“Агар Россия ғалаба қозонса, бу Си [Цзиньпин] каби диктаторларга сигнал беради”, деган Германия ТИВ раҳбари.

Сиёсатчи Тайванни ўз таркибига қўшиб олишга уринаётган Хитой раҳбарига ишора қилган бўлса-да, бу ҳақда очиқ гапирмаган.

Бундан ташқари, Бербок Америка Қўшма Штатларида Вашингтон томонидан Украинага ажратилган маблағлар ҳисобига истеъмол нархлари кўтарилаётганини билдирган.

“Ғарб давлатлари Киевни қўллаб-қувватламаса, бу янада қимматроққа тушиши мумкин», деган Ташқи ишлар вазири.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan