ХАБАРЛАР

BRICS’га яна олтита давлат қўшилади

BRICS таркибига яна олтита давлат киради. Бу ҳақда Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса маълум қилди.

Рамафосанинг сўзларига кўра, BRICS’га расман БАА, Саудия Арабистони, Эрон, Аргентина, Миср ва Эфиопия таклиф этилган. Уларнинг аъзолиги 2024 йил 1 июндан бошланиши керак.

Шунингдек, у BRICS етакчилари 22-24 август кунлари Йоханнесбургда бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича декларация қабул қилганини маълум қилган.

“Муҳокамалар чоғида BRICS аъзолари Йоханнесбург-2 декларациясини қабул қилиш тўғрисида қарорга келишди”, деган Жанубий Африка раҳбари.

Маълумот учун, жорий йилнинг 22-24 август кунлари Жанубий Африка пойтахти Йоханнесбургда BRICS’нинг 15-саммити бўлиб ўтди, унда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка етакчилари – Си Цзиньпин, Нарендра Моди, Луис да Силва, Кирил Рамафоса иштирок этди. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин саммитда видеоконференция орқали иштирок этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan