ХАБАРЛАР

Россияда жанговар тайёргарлик самолёти ҳалокатга учради

Кеча, 14 август куни Россиянинг Краснодар ўлкасида Л-39 ўқув самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабарида айтилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, экипаж аъзоларидан бири ҳалок бўлган. Воқеа аэродром ҳудудида юз берган.

“2023 йил 14 август куни Краснодар ўлкасида режалаштирилган ўқув парвози чоғида авиация полкининг Л-39 ўқув самолёти қўниш чоғида ҳалокатга учради. Самолёт аэродромга қулаган. Ерда жабрланганлар йўқ. Жойдаги дастлабки маълумотларига кўра, экипаж аъзоларидан бири ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.

Айни пайтда, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan