
Чигирткалар юртимизда ҳам кенг тарқалган хашарот турлари хисобланиб, улардан айрим зарарли турлари қишлоқ хўжалик экинларига катта ҳавф туғдириши кузатилганлиги бор гап. Бугун ушбу хавфни олдини олиш мақсадида кенг қамровли профилактик кураш ишлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 2025 йил мавсумида вилоят ҳокимининг 2025 йил 22 февралдаги “Зарарли чигирткаларга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори хамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2025 йил 24 мартдаги “2025 йил мавсумида зарарли чигирткаларга қарши кураш тадбирларини ўз вақтида ўтказиш тўғрисида”ги буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда зарарли чигирткаларнинг яйлов ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар беришини олдини олиш борасида тактик ўқув машғулотлари бўйича семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш бўлими бошлиғи Баҳодир Худойқулов ҳамда қўшни Тожикистон Республикаси “Чигирткаларга қарши кураш экспедицияси” давлат муассасаси раҳбари Н.Нозанинзода, Хатлан ва Вахш вилоятлари “Чигирткаларга қарши кураш экспедицияси” давлат муассасаси раҳбари Ш.Мусозодалар ҳам иштирок этиб, бу борадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.

Маълумот ўрнида келтирилдики, Сурхондарё вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 2025 йилда 99000 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказиш ражалаштирилган, Қарши кураш ишларини ўз вақтида сифатли ва самарали ўтказиш мақсадида вилоят бўйича 9-та отрядлар тузилиб хизмат томонидан дислокациялари ишлаб чиқилган.
Семинарда Зарарли чигирткаларга қарши курашиш штаби фаолиятини ташкиллаштириш, зарарли чигирткалар кўпайиши ўчоқларини аниқлаш, кимёвий ишлов ўтказиладиган жойларни белгилаш ва тарқалиш майдонларни чегаралаш, юзага келган хавф кўламини бахолаш, тегишли хизматларга ахборот бериш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, кимёвий ишлов ўтказиш учун кимёвий воситалар, техника, ёқилғи-мойлаш материаллари, шунингдек тадбирга жалб этиладиган бошқа куч-воситалар ҳисобини аниқлаш, зарарли чигирткалар тарқалган майдонларга кимёвий ишлов бериш,зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирларига жалб этилган ишчи-ходимлар кимёвий моддалардан заҳарланганда биринчи тиббий – токсикологик ёрдам кўрсатиш жараёнлари кўрсатиб ўтилди.
Ўқув машқи давомида хизмат раҳбарлари ва тузилган штаб аъзолари билан машқга тайёргарлиги юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, мутахассислар фикри тингланди. Ўқув машғулотлар якунида эса йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича фикр алмашинилди.
Ўтказилган махсус-тактик ўқув жараёнларида 80 нафар иштирокчи ва 15-та махсус теҳникалар жалб этилди. Махсус-тактик ўқув машқи якуни бўйича вилоят худудида зарарли чигирткаларнинг тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларни бартараф этишга шай эканлиги айтиб ўтилди.
Даврон Тангиров, Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати бошлиғи.