ДУНЁ

Канадада авиаҳалокат натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Канада тоғларида кичик самолёт қулаб тушди ва камида 6 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Самолёт бортида беш йўловчи ва бир учувчи бўлган ва уларнинг ҳаммаси вафот этган.

Маълумотларга кўра, самолёт Калгари шаҳри яқинидаги аэропортдан жума куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида ҳавога кўтарилган. Соат 01:00 атрофида самолёт йўқолгани ҳақида хабар берилган.

Канада транспорт хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан текширув бошлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan