ДУНЁ

Дамашқда портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Пайшанба куни Сурия пойтахти Дамашқ яқинида содир бўлган портлашда 6 киши ҳалок бўлди, 46 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда Замон.уз.



Маълумотларга кўра, воқеа ал-Саид Зайнаб яқинидаги ал-Судан кўчасида содир бўлган. У ерда мотоциклга ўрнатилган портловчи қурилма масофадан туриб ишга туширилган. Сурия соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ал-Ғаббошнинг сўзларига кўра, 20 киши жароҳатланган. Уларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди, қолганлари шифохоналарга етказилди.
Портлашдан кейин воқеа жойига 11 тез ёрдам машинаси юборилган. Бу сўнгги 48 соат ичида ҳудудда содир бўлган иккинчи портлашдир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan