ЎЗБЕКИСТОН

Бугун ҳарорат 44° гача кўтарилади

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 37-42°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-44° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 39-41° бўлади.

Тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момоқалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan