
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи Қаршиев Шаҳзодбек ва Нормўминова Маржона бугун оила қуриб, янги ҳаёт остонасига қадам қўймоқда.
Ёш келин-куёв никоҳдан ўтиш учун сайрга чиқишдан олдин ўзлари истиқомат қилаётган Навбур маҳалладаги 94-сайлов участкасига бориб, муносиб номзодга овоз берди.