ЎЗБЕКИСТОН

Термиз тумани сайловчилари ҳам ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришмоқда

Бугун, эрта тонги соат 8:00 дан бошлаб Термиз туманидаги 32 та (4 та ҳарбий қисмларда) сайлов участкалари расман очилиб, фуқароларимиз ўз ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ўзлари танлаган номзодга овоз беришни бошлашди.

Термиз туманида 55 620 нафар сайловчи бўлиб, шундан 18 ёшга тўлган, президентлик сайловида илк марта иштирок этаётган ёшлар 569 нафарни ташкил этади. Туманда 1 263 нафар сайловчилар муддатидан олдин овоз беришган.

Сайлов участкасига келолмайдиган, уйда ётиб қолган беморлар, кекса ёшдаги фуқароларимизнинг хонадонларига борилган ҳолда овоз беришларига имкон яратилган. Ҳозирда тумандаги барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan