STATISTIKA

Ўзбекистон 23 та давлатдан чой импорт қилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 21,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 14,7 минг тонна чой импорт қилган.

✅ Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 718 тоннага ошган.

✅ 5 ойда Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар:

🔸 Хитой – 11,4 минг тонна

🔸Кения – 1,0 минг тонна

🔸Эрон – 893 тонна

🔸Ҳиндистон – 338 тонна

🔸Қозоғистон – 247 тонна

🔸Шри-Ланка – 185 тонна

🔸Индонезия – 179 тонна

🔸 Россия – 175 тонна

🔸 БАА – 173 тонна

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan