Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига қуйидагилар ҳисобдан чиқарилади:

▪️жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича ҳисобланган пеня;
▪️охирги 6 ойда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ЯТТларнинг қатъий белгиланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар;
▪️тадбиркорларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси.