ЎЗБЕКИСТОН

Бугун ҳаво ҳарорати 41° гача кўтарилади

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момқалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-41° гача бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 37-39° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момқалдироқ бўлиши мумкин,  айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, дўл бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момқалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan