Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Талабгорнинг:
– туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
– фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
– ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
– баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).
Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши лозим.
Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?
– 2023-2024-ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.