ХАБАРЛАР

Ҳиндистон Ўзбекистонда кузатилган болалар ўлимидан сўнг йўтал сиропларини мажбурий синовдан ўтказишни жорий қилмоқда

Ҳиндистон йўтал сироплари, шу жумладан экспорт учун мўлжалланган маҳсулотлар сифатини мажбурий назорат қилишни жорий қилади.

Маҳаллий фармацевтика компаниялари давлат лабораторияларида тадқиқот ўтказиши керак бўлади, дея хабар бермоқда “ТАСС” мамлакат ташқи савдо бош бошқармаси буйруғига таяниб.

“Йўтал сиропи экспортига 2023 йил 1 июндан бошлаб экспорт намуналари синовдан ўтказилган ва айрим давлат лабораторияларида сертификат олинган ҳолда рухсат этилади”, — дейилади ҳужжатда.

Гамбия ва Ўзбекистонда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дори-дармонларни қабул қилган ўнлаб болалар ўлимидан сўнг расмийлар бундай қарорга келган.

Йил давомида Ҳиндистон 17,6 миллиард долларлик йўтал сиропларини экспорт қилди. Дори воситалари Африка мамлакатлари, БАА, Буюк Британия, Непал ва бошқа мамлакатларга етказиб берилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва бошқа дори воситаларини қўшимча текшириш мақсадида 2022 йилда «Quramax Medical» томонидан олиб кирилган барча дори воситалари сотувини тўхтатди . Булар 36 турдаги дорилар бўлиб, улар ичига «Док-1 Макс», «Нолгрипп» сироплари, «Травамакс» таблеткалари ва эритма учун гранулалари киради.

Жорий йилнинг март ойида Ҳиндистоннинг 20 штатида болаларнинг оммавий ўлими ҳақидаги хабарлар фонида текширувлар ўтказилди. 18 та фармацевтика корхонасининг лицензияси бекор қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan