ЖАМИЯТ

Кўчма спектакллар бепул намойиш этилмоқда

Миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанг, бадиий жиҳатдан юксак, халқчил саҳна асарларини саҳналаштириш, томоша ва концерт дастурларини яратиш хозирги кунда театрларимизга қўйилган асосий талаблардан бири десак янглишмаган бўламиз.

Халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб саҳна асарлари намойишларини уюштириш мақсадида театр тамошалари репертуарлари ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятида вилоят Мусиқали драма театри ҳамда вилоят Қўғирчоқ театри ижодкорлари мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун бепул театр тамошаларини ташкил этишди.

-Болаларим тетрда бўлишиб, “Сеҳрли сандиқ” спектаклини тамоша қилишди. Олган таъсуротлари тўғрисида жуда тўлқинланиб сўзлаб беришди. Ўйлайманки, бундай томошалар болаларимизнинг маънавий юксалиши ҳамда инсонийлик туйғулари тўғрисида бўлган қарашларига ижобий таъсир қилади,-дейди Ботир Жабборов.

Ҳозиргача  ўн мингдан ортиқ иштирок этган томошабинларга қулайлик яратиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари, маданият уйлари ҳамда театрларда кўчма спектакллар намойиш этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan