ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жиззахда она 2 ёшга тўлмаган фарзандини ўлдириб, ўзини осиб қўйди

Аёл фарзандини ва ўзини ўлдиришдан олдин турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб бу ҳақида маълум қилган.

Жорий йилнинг 6 май куни соат 12:40 атрофида Жиззах вилояти Раваллиқ МФЙ Хасанкал қишлоғида яшовчи Ш.Н.нинг хабарига кўра, Раваллиқ МФЙ Хасанкал қишлоғида яшаган келини, уй бекаси бўлган, 1998 йилда туғилган Ш.Х. яшаш уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонаси боларига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи борган вақтида, Ш.Х.нинг яшаш уйида фарзанди 2022 йилда туғилган, А.О.нинг қорин соҳасига 2 марта ошхона пичоғи билан санчилган жароҳатлари билан жасади топилган. Суриштирув жараёнида аниқланишича, Ш.Х. фарзанди А.О.ни ўлдириб, сўнг ўзини осиб жонига қасд қилган.

Маълум бўлишича, Ш.Х. шу манзилда яшовчи турмуш ўртоғи 1988 йилда туғилган Ш.Н.га қўнғироқ қилиб, ўзини осиб ўз жонига қасд қилаётганлигини маълум қилган. Ш.Н. шу маҳаллада яшовчи амакиси, Шодиев Норматга қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи Ш.Х. яшаш уйида ўзини осаётганлигини маълум қилган. Нормат Шодиев жиянининг яшаш уйига борганида Ш.Х. ҳожатхонада ўзини осиб қўйганлигини кўриб, ИИБга хабар берган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ ҳамда прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan