Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида кўчада қизни дўппослаган эркакка жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат 22 апрель куни туманнинг “Ширин” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Чумчуқлижар” чегара постида содир бўлган. Денов туманида яшовчи Д.Б. шу туманда яшовчи К.И. исмли қизни дуч келган жойларига қўли билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг 3 май куни Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.