ХАБАРЛАР

Олмаотадаги 29 та мактабга бомба қўйилгани айтилмоқда

Қозоғистондаги Олмаота шаҳрида бир нечта мактабларга бомба ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг мактаб ходимлари ва ўқувчилар эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Айтилишича, полиция отряди шаҳар марказидаги мактаблардан бирига соат 6:45 да етиб келган. Бино ўраб олинган, барча ходимлар эвакуация қилинган. Мактабда хавфсизликни текшириш эрталаб соат 10 га қадар давом этган. Дарслар эса бошқа вақтга кўчирилди. Мактаб директорининг айтишича, шаҳардаги 29 та мактабга нисбатан бундай маълумотлар келиб тушган.

Олмаота полицияси бу маълумотни тасдиқлаган.

“Бугун шаҳардаги бир нечта умумтаълим мактаблари миналаштирилгани ҳақида хабар келиб тушди. Шаҳар Фавқулодда вазиятлар хизматлари бундай хабарлар бўйича дастлабки чора-тадбирлар доирасида айни пайтда ушбу объектларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Бир нечта мактаблар аллақачон текшириб бўлинган, маълумотлар ёлғон бўлиб чиқди. Иш давом этмоқда”, дейилади Олмаота полицияси матбуот хизмати хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan