ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда йилнинг I чораги давомида солиқ тушумлари 37,8 трлн сўмдан ортди

Республика бўйича 2023 йил И чорагида солиқ органлари томонидан буджетга 37,8 трлн сўмдан ортиқ тушуми таъминланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. 

Жумладан, солиқ турлари кесимида (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан):

-фойда солиғидан 9,5 трлн сўм* (392,4 млрд сўмга ёки – 8,6%);

-ҚҚСдан 8,4 трлн сўм (807,7 млрд сўмга ёки – 10,6%);

-ЖШОДСдан 6,6 трлн сўм (1,4 трлн сўмга ёки – 26,5%);

-ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан 3,5 трлн сўм* (82,4 млрд сўмга ёки – 6,4%);

-ер солиғидан 1,4 трлн сўм (311,4 млрд сўмга ёки -28%);

-мол-мулк солиғидан 1,3 трлн сўм (372,9 млрд сўмга ёки – 39,5%);

-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан 205,8 млрд сўм (26,4 млрд сўмга ёки 📈 14,7%) ўсишга эришилди.

НКМК ва ОКМКдан ташқари

Шунингдек, акциз солиғидан 3,3 трлн сўм ундирилиб, якуний истеъмолчиларга реализация қилишда тўланадиган акциз солиғидан (АИ-80 бензини учун) имтиёз берилганлиги сабабли тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 млрд сўмга ёки 0,2% камайган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan