
Сурхондарё вилоятида Лаcетти иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Ҳудуд” информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 6 апрель куни Жарқўрғон тумани “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобил йўлида Нехиа ҳамда Лаcетти автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Ўрганиш давомида аниқланишича, Денов—Термиз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Лаcетти ҳайдовчиси тезликни ошириб, нотўғри қувиб ўтишни амалга оширгани сабаб қарама-қарши йўналишда келаётган транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Нехиа ҳайдовчиси ва Лаcеттиънинг олд ўриндиғида бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган. Машиналар ичида бўлган бошқа йўловчилар оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.