ДУНЁ

Германия Туркия ва Суриядаги зилзилалардан жабр кўрган 9 мингга яқин одамни қабул қилди

Германия февраль ойида Туркия ва Сурияда содир бўлган кучли зилзилалардан жабр кўрган 9 мингга яқин одамни қабул қилди, дея хабар беради TASS агентлиги.

«Туркия ва Суриядаги даҳшатли зилзила қурбонларининг кўпчилигининг Германияда қариндошлари бор. Биз жуда тез ҳаракат қилдик ва инсонпарварлик ёрдамини кўрсатдик ҳамда бу уларнинг Германияда 90 кун давомида вақтинча қолиш имкониятини ҳам ўз ичига олади«», – деди Германия Ички ишлар вазири Нэнси Фезер Funke медиа гуруҳига берган интервюсида.

«Ҳозиргача шу мақсадда 7652 та (вақтинчалик қабул қилиш) визаси берилган. Уларнинг 6500 дан ортиғи асосан Туркиядаги зилзила зонаси аҳолиси учун мўлжалланган», – деди вазир. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, оилаларни бирлаштириш учун 1000 дан ортиқ визалар берилган, улар зилзиладан жабр кўрган сурияликларга ҳам берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan