ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган 3 давлатдан бири бўлди

2023 йилнинг февраль ойида жаҳон марказий банклари 51,7 тонна олтин сотиб олган. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгаши хабар бермоқда.

Февраль ойида олтин сотиб олган асосий харидорлар қаторидан Ўзбекистон ҳам жой олди. Мамлакат ушбу ой давомида 8,1 тонна олтин сотиб олган. 

Энг йирик харидларни Хитой ва Туркия амалга оширган — мос равишда 24,9 тонна ва 22,5 тонна.

Шунингдек, Сингапур (6,8 тонна) ва Ҳиндистон (2,8 тонна) ҳам олтин захираларини яхшигина оширди. 

Февраль ойида энг кўп олтин сотган мамлакат Қозоғистон бўлди. Қозоғистон Марказий банки ой давомида 13,1 тонна олтин сотди. 

Жаҳон марказий банкларидаги олтин захиралари кетма-кет ўн биринчи ой ўсиб бормоқда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan