ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда ИИВ ходимини ўлдирган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

2022 йилнинг 29 сентябр куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бошқармаларидан бирининг тезкор ходими ўзаро келишмовчилик оқибатида бир гуруҳ шахслар томонидан ўлдирилган. Қотилликдан кейин жасад Чирчиқ дарёсига ташланган.

Тошкент шаҳар судига кўра, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди уч нафар шахсга нисбатан қуйидаги ҳукм чиқарган:

– 36 ёшли судланувчи ЖК 28-модда орқали 97-модда (Қотилликка шериклик) билан айбдор деб топилиб, 23 йилга озодликдан маҳрум этилди;

– 37 ёшли эркак ЖК 97- (қотиллик), 164- (талончилик) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан айбдор деб топилди. У 24 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди;

– 39 ёшли судланувчи Жиноят кодексининг 97- ва 164-моддалари билан ўта хавфли рецидивист деб топилиб, 24 йил-у бир ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил октябр ойи бошида Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлиги ходими ўлдирилгани ва жасади дарёга ташланганлиги маълум бўлган эди.

Шундан сўнг Бош прокуратура матбуот хизмати 29 сентябр куни жанжал ва келишмовчилик оқибатида Ички ишлар вазирлиги бошқармаларидан бирининг тезкор ходими икки эркак томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Қотилликдан кейин жасад Чирчиқ дарёсига ташланган.

Қидирув чоғида Ички ишлар вазирлиги ходимининг жасади дарёдан топилган. Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan