ХАБАРЛАР

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги «Ғишткўприк» постида тирбандликлар кузатилмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги «Ғишткўприк» божхона постида тирбандликлар кузатилмоқда.

Божхона қўмитаси баёнотига кўра, Қўмита баёнотига кўра,  Ўзбекистоннинг “Ғишткўприк”, “С.Нажимов” ва “Навоий”, ️Қозоғистоннинг “Казыгурт”, “Атамекен” ва “Қапланбек” чегара божхона постларида қурилиш-бунёдкорлик ва модернизация ишлари амалга оширилмоқда.

Натижада, аксарият фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали ҳаракатланмоқда ва тирбандликлар кузатилмоқда.  

Ҳозирда мазкур йўналишда “Яллама” (Ўзбекистон) – “Б.Конысбаев” (Қозоғистон)  чегара божхона пости туну кун фаолият кўрсатмоқда.    

Шунингдек, “Малик” (Ўзбекистон) – “Сирдарё” (Қозоғистон), “Оқолтин” (Ўзбекистон) – “Целинный” (Қозоғистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали эса куннинг ёруғ вақтида енгил автотранспорт воситаларида ҳамда пиёда ҳолда ҳаракатланиш мумкин.

«Ғишткўприк» (Ўзбекистон) – “Жибек Йўли” (Қозоғистон) чегара божхона постлари орқали эса пиёдаларнинг ҳаракатланишлари тавсия қилинмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan