ХАБАРЛАР

Олтинсойда яроқсиз алкоголь маҳсулотлари йўқ қилинди

Олтинсой туманида амалдаги қонунларни четлаб ўтган ҳолда ноқонуний даромад олиш ва осон бойишни мақсад қилган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлардан ашёвий далил сифатида олинган айрим турдаги мол-мулклар суд қарорларига асосан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан йўқ қилинди.

Хусусан, туманда яшовчи Алижон Собиров мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний равишда истеъмолга яроқсиз бўлган 50 литр вино, 1 дона полиэтлен идиш ва бошқа мол-мулкларни олиб кирмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинган ҳамда суднинг қарори билан тегишли тартибда махсус чиқинди полигонларида зарарсиздантирилди.

Мажбурий ижро бюроси
Олтинсой туман бўлими

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan