TA'LIM

Ўзбекистоннинг 2 та университети ТОП — 500 талик рейтингдан ўрин олди

Университетлар 4 та (замонавий тиллар, математика, физика ва астрономия, атроф-муҳит) фан бўйича ТОП-500 олий таълим муассасалари қаторидан ўрин эгаллади.

Quacquarelli Symonds — QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги 2023 йилги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий университети ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” Миллий тадқиқот университети 4 та (замонавий тиллар, математика, физика ва астрономия, атроф-муҳит) фан бўйича ТОП-500 олий таълим муассасалари қаторидан ўрин эгаллади.

Шунингдек, Ўзбекистон олийгоҳлари илк бор соҳалар бўйича рейтингда иштирок этди. “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” Миллий тадқиқот университети “Муҳандислик ва технология” соҳаси бўйича рейтингда 451–500-ўрин ва “Табиий фанлар” бўйича 501–520-ўринни эгаллади. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan