ДУНЁ

Қозоғистонда Парламент Мажилиси ва маслиҳат депутатлари сайлови

Бугун қозоғистонликлар Парламент Мажилиси ва маслиҳатлар депутатларини сайлайди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.


19 январь куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси Парламенти еттинчи чақириқ Мажилисини тарқатиш тўғрисида Фармонни имзолади. Мажилисда 107 депутатлик ўрни бор эди. Янги ташкил этилган Мажилисда Қозоғистон Халқ Ассамблеяси номидан сайланадиган 9 мандат қисқартирилиб, жами 98 депутат сайланади ва уларнинг ваколат муддати беш йилни ташкил қилади.

Ҳозирда парламент депутатларининг 70 фоизи партия рўйхати бўйича, қолган 30 фоизи эса бир мандатли сайлов округларидан сайланади. Номзодлар сайловда партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари номидан қатнашиши ва ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan