ЎЗБЕКИСТОН

Ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Наврўз байрами муносабати билан 2023 йил 19–20–21–22–23 март кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирмалар жорий қилинди.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги 2022 йил 23 декабрдаги Фармони ижросини бажариш мақсадида амалга оширилди.

Хусусан, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар ҳамда режалаштирилган тадбирлар, ички туризм йўналишида фаолият олиб борувчи туризм соҳасидаги тадбиркорлик субектлари рўйхати билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

“Uzbekistan Airways” АЖ Республика аҳолиси учун 2023-йилнинг 18-мартидан 22-мартигача Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг эконом ва бизнесс класс тарифларига 21 фоиз чегирма эълон қилди.

Авиачипталарни «www.uzairways.com» сайти, “UzAirways” мобил иловаси, «Uzbekistan Airways Sales» филиали орқали ёки авиакомпания агентликларидан харид қилиш мумкин.

Маданий мерос агентлиги томонидан байрам (ишланмайдиган) кунларида агентлик тизимидаги давлат музей ҳамда дирекцияларнинг кириш чипталарига 10 фоиз чегирмалар эълон қилинди.

“Вақф” хайрия жамоат фондига қарашли ва пуллик кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос обектлари (зиёратгоҳ ва қадамжолар)да 18–22 март кунлари юртимиз фуқаролари учун кириш чипталар нархига катталар учун 20 фоизлик ҳамда ёшлар учун 50 фоизлик чегирмалар эълон қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan