ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Самарқандшаҳаргаз” операторлари пора билан ушланди

Самарқанд вилояти ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорлигида “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминоти бўлимида ўтказилган тадбирда таъмагирлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, “Самарқандшаҳаргаз” бўлими оператори, 1985 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Б.О. маҳаллий фуқаро А.А.нинг таббий газ истеъмолидан мавжуд 5 миллион сўмлик қарздорлигини сўндириш эвазига 2,5 миллион сўм беришини талаб қилиб, ушбу маблағни олаётган вақтида қўлга олинди.

Б.О. аслида, ушбу фуқародан олган пул маблағини воқеа жойига ўзи билан бирга келган “Самарқандшаҳаргаз” бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш оператори А.Ў.га бериши лозимлиги бўйича кўрсатма берган ва мазкур ҳолат тезкор тадбир давомида процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan