ЎЗБЕКИСТОН

Қашқадарёда Equinox ва Nexia тўқнашди

Кеча, 26 февраль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида икки автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:00 ларда Қарши шаҳрининг марказий Мустақиллик кўчаси ҳамда Эски Насаф кўчаларини боғловчи чорраҳада ҳайдовчи М.Ж. бошқарувида бўлган Equinox ҳамда фуқаро М.Ш. бошқарган Nexia русумли автомобиллар ўзаро тўқнашган.

“ЙТҲ оқибатида ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan